15 Ноябрь 2019
Ёшларнинг сайлов тўғрисидаги билим ва кўникмаларини бойитишга қаратилган семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада мустаҳкамлаш ва 2019 йил 22 декабрь санасида бўлиб ўтадиган сайловларнинг, янгиланаётган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида, мамлакатимиз тараққиётида қанчалар муҳим аҳамият касб этишини ва унда ёшлар ҳам фаол қатнашиб, ўз фуқаролик позициясини намоён қилишлари мақсадида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда “Таълим сифатини назорат қилиш бўлими” бошлиғи А.Норбеков ва “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими” бошлиғи Ф.Қурбоновалар талабаларга Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси, Умумий қоидалар, шунингдек, Республикамизда мавжуд партиялар фаолияти ҳақида маълумотлар беришди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39