15 Ноябрь 2019
Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабида тарғибот тадбирлари

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабида Халқаро диабетлар кунига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш муассасаларининг масъул ходимлари, қандли диабетга чалинган 14 ёшгача бўлган болалар, уларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Ботиров, вилоят эндокринология диспансери бош врачи, тиббиёт фанлари доктори Муҳаммаджон Ваққосов сўзга чиқиб, юртимизда, хусусан Наманган вилоятида қандли диабетнинг олдини олиш ва унга қарши кураш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, профилактик ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Ўқувчи-ёшларга мавзу доирасида кенгроқ тушунчалар берилиб, улар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

Тарғибот тадбири сўнгида ташриф буюрган болажонлар учун ихтисослаштирилган санъат мактаби томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди ҳамда уларга ҳомийларнинг эсдалик совғалари тақдим қилинди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39