08 Ноябрь 2019
Академия тингловчилари консерваторияда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш бўйича келгуси чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5139-сон Фармонига асосан Давлат бошқаруви академиясида юқори малакали кадрларни тайёрлаш борасида тингловчиларнинг билим ҳамда кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 120 нафар тингловчилари ташриф буюришди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ф.Қурбонова акедемия тингловчиларини қисқача Консерватория тарихи ва фаолияти билан таништириб ўтди.

Консерваториянинг Орган залида тингловчилар учун “Жаҳон мусиқаси Ўзбекистонда” мавзусидаги концерт дастури намойиш қилинди.

Ғарб ва Шарқ мусиқа санъати асарларидан тузилган концерт дастурида ижро этилган ҳар бир асар Магистратура бўлими бошлиғи М.Абророва ва Консерватория катта ўқитувчиси А.Зокировлар томонидан таҳлил этиб борилди.

Шунингдек, Давлат бошқаруви академияси тингловчилари Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги “Миллий чолғу” илмий-ишлаб чиқариш экспериментал лабораториясида сақланаётган чолғу экспонатлари билан ҳам танишдилар.

Тадбирга ташриф буюрган академия тингловчилари ўзлари учун катта маънавий озуқа олиб,  бугунги кунлари унутилмас бўлганлигини эътироф этган ҳолда Консерватория раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдиришди. 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 13:13