08 Ноябрь 2019
Дўстлик тумани 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида маҳорат дарслари

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни ёшларни миллий қадриятларимизга, театр санъатига бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Жиззах вилояти, Дўстлик тумани 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

Дарс жараёнида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли билим ва кўникмага эга бўлдилар.

Тадбир давомида ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан турли саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 12:05