08 Ноябрь 2019
Қўқон маданияти тарихи давлат музейига ҳаваскор хаттотнинг совғаси

Президентимизнинг оқилона ташқи сиёсати натижасида қўшни давлатлар билан иқтисодий, маданий алоқалар янада тараққий этиб бормоқда. Қўшни Қирғизистон фуқаролари бўлмиш Ўш вилояти аҳли ҳам тез-тез Қўқонга ташриф буюрмоқдалар.

Шу кунларда Ўш вилоятининг Ўзган шаҳрида истиқомат қилувчи ҳаваскор хаттот Тўланбой Мўйдинов Қўқон маданияти тарихи давлат музейига ташриф буюриб, музей қўлёзмалари билан танишди ҳамда Жалолиддин Румий, Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий, Мирзо Абдулқодир Бедил, Рожий Хўқандий, Жахон Отин Увайсий, Нозимахоним каби мумтоз шоир ва шоиралар асарларидан эски ўзбек ёзувида кўчирилган кўлёзмаларини музейга совға қилди.

Шунингдек, хаттот ўзининг Ўзбекистондаги бошқа музейларга ҳам аталган совғаларини топшириб, уларга етказилишини сўради. 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 13:13