08 Ноябрь 2019
Навоий вилоятида “Мен-дирижёр” лойиҳаси

“Рассом устахонасига ташриф” ва “Мен-дирижёр” лойиҳаларини юқори савияда ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 31 октябрь куни Навоий шаҳридаги “Ширин” маданият саройида, 1 ноябрь куни Қизилтепа тумани истироҳат боғи марказий майдонида, 5 ноябрь куни Навоий шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида, 6 ноябрь куни Хатирчи тумани “Янги работ” маданият марказида таълим муассасаларининг мусиқа соҳасига айниқса, дирижёрлик санъатига қизиқиши бўлган ёшлар ва талабалар учун дирижёрлик санъати бўйича маҳорат дарслари ҳамда концерт дастурлари ўтказилди.

“Мен-дирижёр” лойиҳасида 600 нафарга яқин ўқувчи ва 120 га яқин олий таълим муассасалари талаба-ёшлари иштирок этишди. Мусиқа чолғу асбоблари билан яқиндан танишиб, дирижёрлик санъати ҳақида тушунчаларга эга бўлдилар.

Лойиҳа доирасида фаол иштирокчилар эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 13:13