07 Ноябрь 2019
Самарқандда беш муҳим ташаббус доирасида тадбир

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Самарқанд вилояти, Нарпай туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 муҳим ташаббуси доирасида Самарқанд шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, Нарпай туман ҳокимлиги маданият бўлими, тумандаги 13-сонли ва 27-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорлигида концерт дастури ташкил этилди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Асқар Рустамов очиб берди.

Тадбир давомида болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан куй-қўшиқлар намойиш этилди.

Тадбир йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 12:05