07 Ноябрь 2019
Мутолаа маданиятини ривожлантириш

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Педагогика ва психология” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва улар бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси” доирасида “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш” номли 4 ташаббусини амалиётга татбиқ этиш мақсадида, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги ХТБга қарашли 187-умумий ўрта таълим мактабининг 5-синф ўқувчилари учун “Мутолаа маданияти” мавзусида семинар-тренинг машғулоти ташкил этилди.

Дарс машғулоти замонавий педагогик технологиялар асосида бўлиб ўтди.

Жумладан, кичик гуруҳларда ишлаш ва бу гуруҳлар ўртасида ижобий муносабатлар ўрнатиш ҳамда мутолаа маданияти ўқувчиларга ўргатилди. Китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этишда ўқувчилар ўртасида турли хил викториналар, интерактив ўйинлар ва савол-жавоблар ўтказилди. Ўқувчиларнинг мутолаага нисбатан қизиқишларини янада орттириш мақсадида уларга қизиқарли китоблар совға қилинди.   

 

 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

“Педагогика ва психология”

кафедраси профессор-ўқитувчилари

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39