07 Ноябрь 2019
Пахтаобод тумани 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Эксперимент" номли комедия спектакли

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Андижон вилояти мусиқали драма театри Пахтаобод тумани 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Эксперимент" номли комедия спектаклини намойиш этди.

Намойиш йиғилганлар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. 

Оилага бўлган меҳр-муҳаббат, ишонч, садоқат, ҳар бир инсон ўз ҳаётининг эртанги истиқболи, саодати билан яшаши ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асар жаҳон драматургиясининг миллий намунаси саналиб, билвосита, ташриф буюрган ёшларда ҳам яхши таассурот уйғотгани шубҳасиз.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39