07 Ноябрь 2019
Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театрида спектакллар намойиши

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Термиз туман 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театрига ташриф буюришди.

Театр ижодкорлари томошабинларга қизиқарли, ўткир сюжетга бой ҳамда ёшларни тўғри сўзлик ва яхшиликка чорловчи, И.Жумановнинг “Ур тўқмоқ!” спектаклини намойиш этишди. Спектакль томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Шунингдек, болажонларнинг таътил вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида театр репертуаридан “Қодирий кулдирганда!”, “Гулсевар”, “Тандир она саховати”, “Қувноқ аравача” каби спектакллар ўрин олган. 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39