07 Ноябрь 2019
Чилонзор тумани 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида маҳорат дарслари

Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида ёшлар маънавиятини янада юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси томонидан Чилонзор тумани 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Маъмуржон Мирдадаев иштирокида маҳорат дарслари ҳамда маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўтказилган маҳорат дарслари ҳамда маданий-маърифий тадбирда болалар мусиқа ва санъат мактаблари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, маданият марказларининг тўгарак қатнашчилари иштирок этишди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Маъмуржон Мирдадаев доира чолғусида ўз чиқишларини намойиш этди. 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39