07 Ноябрь 2019
“Жаҳолатга қарши маърифат” ижодий ишлар танловининг Республика босқичи

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, 103-сонли Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Жаҳолатга қарши маърифат” ижодий ишлар танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Танлов қизиқарли тарзда ташкил этилиб, ғолиб жамоалар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Маросим доирасида танлов иштирокчилари учун концерт дастури ташкил этилди. Концерт дастурида Тошкент ихтисослаштирилган маданият мактаби “Халқ чолғулари” кафедраси бош ўқитувчиси Манзура Мухамедова томонидан ташкил қилинган “Дуторчилар” ансамбли ўз чиқишлари билан иштирок этдилар. 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39