05 Ноябрь 2019
Жиззах вилояти қўғирчоқ театри 36 ёшда

Бугун, 5 ноябрь Жиззах вилояти қўғирчоқ театрида ажойиб ва қувончли кунлардан бири. Вилоят қўғирчоқ театрининг ташкил топганига 36 йил тўлди. Шу муносабат билан, қўғирчоқ театри жамоаси учун байрам дастурхони ташкил этилди. Театр директори Ғулом Дарханов жамоани қутлуғ сана билан табриклар экан, шу билан бирга театрнинг бош режиссёри Каромат Исамова ҳамда биринчи тоифали актёр Фазлиддин Исроиловларни таваллуд айёмлари билан қутлади.

Театрда ушбу сана ўзгача завқ ва қувонч билан нишонланди. Албатта, бундай тантана ва эътибор жамоанинг иш қобилиятини ошириб, уларда меҳнат ва ўзаро бир-бирларига бўлган ижобий муносабатларни янада ўстиради.

Жамоани ушбу шодиёна билан муборакбод этамиз.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39