05 Ноябрь 2019
Сурхондарё вилоятида давлат архиви биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти давлат архиви янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб, вилоят ҳокими Т.Боболов замонавий бинонинг қулайликлари ва афзалликлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Очилиш маросимида вилоят маданият бошқармаси, Термиз шаҳар маданият бўлими, Термиз ихтисослаштирилган санъат мактаби ва вилоят қўғирчоқ театри иштирок этишди.

Тантанали маросимни аъло кайфиятда шаҳар маданият бўлими тадбирлар бошловчиси А.Қўчқоров олиб борди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39