05 Ноябрь 2019
Хоразм вилоятида “Озарбайжон маданияти ва адабиёти” кунлари

Жорий йилнинг 2-5 ноябрь кунлари Озарбайжон Республикаси делегацияси Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Ташриф доирасида делегация аъзолари учун “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида фотокўргазма, миллий либослар кўргазмаси ўтказилди ҳамда Озарбайжон Республикасидан ташриф буюрган ошпазлар ўртасида “Озарбайжон миллий таомлари маҳорат дарслари” ташкил этилди.

Шунингдек, 4 ноябрь куни вилоят мусиқали драма театрида Озарбайжон Республикаси билан ҳамкорликда, сценарий асосида концерт дастури тайёрланиб, маданий тадбир ўтказилди.

Тадбирда туманлар фольклор-этнографик гуруҳлари, филармония жамоаси, ёш истеъдодли санъаткорлар иштирок этишди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39