04 Ноябрь 2019
Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театрида ижодий клублар ёшлар учун хизмат қилмоқда

Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театрида ташкил этилган "Ёш рассомлар", Ёш режиссёрлар”, “Ёш актёрлар”, “Ёш раққосалар” ижодий клублари ҳам айнан шу мақсадда ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Санъат соҳасига қизиққан ёшлардан иборат “Ёш актёрлар” ижодий клуби актёрлик соҳаси бўйича, “Ёш раққосалар” ижодий клуби рақс санъати бўйича ёшларни тайёрламоқда.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39