04 Ноябрь 2019
Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактабига “Лаванте” ансамбли ташрифи

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактабига Германия давлатидан “Лаванте” ансамбли ташриф буюрди.

Ушбу ансамбль вакилларини Бухоро вилояти Маданият бошқармаси Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис Муҳаммад Рахматов, Халқ ижодиёти ва ҳаваскорлар санъатини ривожлантириш бўйича бош мутахассис Чўянд Ҳамидов ҳамда ихтисослаштирилган санъат мактаби директори Дониёр Неъматовлар муносиб кутиб олишди.

Дастлаб меҳмонларга мактаб бўйлаб саёҳат ва маҳорат дарслари ташкил этилди. Саёҳат давомида мактаб ўқувчилари учун яратиб берилган шароитлар ва ўзбек чолғу санъат асбоблари таништирилди. Сўнгра “Лаванте” ансамбли билан биргаликда концерт дастури ташкил этилди. Концертда “Лаванте” ансамбли томонидан турк ва немис тилларида қўшиқлар куйлаб томошабинлар олқишига сазовор бўлишди. Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчилари ва мактаб директори томонидан “Лаванте” ансамблига санъат асари эсдалик совғаси сифатида тақдим этилди.

 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39