04 Ноябрь 2019
Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри музейи ташкил этилди

Бугун, 4 ноябрь куни Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театрига келаётган ёш томошабинлар нафақат спектакль томоша қилишмоқда, балки театр фаолиятини янада такомиллаштириш, томошабинларнинг театрга бўлган қизиқишларини ошириш, қўғирчоқ театри санъатини кенг оммага тарғиб этиш мақсадида очилган “Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри музейи”ни ҳам томоша қилмоқдалар.

Музейдан эртакона безатилган театр репертуаридаги илк спектакллардан тортиб, бугунги кунгача саҳналаштирилган спектаклларнинг декорация ва қўғирчоқлари ўрин олган.

Музейни томоша қилган ёш томошабинлар қалбида қўғирчоқ театри санъатига қизиқиш уйғонмоқда. Қўғирчоқ театри ўз олдига қўйган мақсади сари дадил қадам ташламоқда.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39