04 Ноябрь 2019
Гулистон шаҳар 1-сонли БМСМда “Мен дирижёр” лойиҳаси доирасида тадбир

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Гулистон шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасидаМен дирижёрлойиҳаси ташкил этилди.

Тадбирда Гулистон шаҳар ихтисослаштирилган санъат мактаби ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ёш дирижёрлари ўз маҳоратларини намойиш қилишди.

Тадбирга Гулистон шаҳар умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ташриф буюриб, дирижёрлик сирлари ҳақида маълумотлар олишди ҳамда тенгдошлари томонидан ижро қилинган куйлардан баҳраманд бўлишди.

Тадбир сўнгида ёш дирижёрларга Сирдарё вилояти маданият бошқармаси томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39