03 Ноябрь 2019
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан учрашди

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби В.Норов билан расмий учрашди.

Учрашув давомида маданий, гуманитар ва миллатларнинг тарихий маданий мерос бойликларини сақлаган ҳолда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларни янада ривожлантириш тўғрисида фикр алмашилди. Бир қатор маданият ва санъат йўналишларида, шу билан бирга юртимиздаги маданий мерос объектларига туристлар оқимини кўпайтириш масалалари юзасидан батафсил келишиб олинди.

Шунингдек, Бош котиб томонидан Хитой давлатида Ўзбекистон Маданияти кунларини ўтказиш таклифи илгари сурилди. Ўз навбатида Маданият вазири ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, миллий қадриятларимизни ва маданиятимизни хитойликларга кўрсатиш фурсатидан хурсандлигини билдирди. Шунингдек, В.Норов ва Б.Сайфуллаев “ШОСнинг 9 нотаси” номли танловини янги кўринишида, яъни фольклор жамоаларининг танлови ва “Мисс ШОС” кўрик-танлови лойиҳаларини ўтказиш каби таклифларни ҳам сухбат давомида айтиб ўтишди.

Бош котиб хитойликлар турли давлатларда “Буюк ипак йўли”да 30 дан ортиқ янги карвон саройиларни барпо этиши тўғрисида маълумот бериб ўтди. Бу билан, Ўзбекистонда ҳам карвон саройилар қурилиши режалаштирилганлигини билдирди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 24.09.2020 | 09:27