29 Октябрь 2019
Самарқанд вилояти қўғирчоқ театридан сара спектакллар намойиши

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус ҳамда мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчиларни театр санъатига қизиқтириш, иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида Самарқанд вилояти қўғирчоқ театрида сара спектакллар намойиш этилмоқда. Тарихий, умуминсоний, актуал мавзулардаги миллий спектакллар октябрь ва ноябрь ойи репертуаридан жой олди.

Шаҳар ва туман мактабларидан ташриф буюрган иқтидорли ўқувчилар вилоят ҳокимининг ҳомийлигидаги бепул спектакллар намойишидан ўз мамнуниятларини изҳор этмоқдалар. Мактабданоқ болалар онгида жонли тарихимиз, миллий қадриятларимиз ҳамда маданиятимизни сингдириб боришдан мақсад, уларни етук ва комил инсонлар қилиб тарбиялашдир. Ўйлаймизки, танланган спектакллар томошабинлар хотирасидан муҳим ўрин эгаллайди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 13:13