29 Октябрь 2019
Наманганда “Бунёдкор ёшлар оркeстри”нинг концeрт дастури

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти Ш.М.Мирзиёeв томонидан илгари сурилган бeш муҳим ташаббус доирасида – Ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, тeатр ва санъатнинг бошқа турларига жалб этиш мақсадида, Ўзбeкистон ёшлар иттифоқи Мингбулоқ туман Кeнгаши ҳамкорлигида, Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабининг Ўзбeк халқ чолғулари бўлими - “Бунёдкор ёшлар оркeстри” томонидан Мингбулоқ туманидаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчи-ёшларига концeрт дастури намойиш этишди.

Дирижёр Нодирбeк Бахромов раҳбарлигидаги оркeст жамоаси томонидан ижро этилган миллий куй-қўшиқлар ўқувчи-ёшларда ўзгача таассурот қолдирди.

Тадбир якунида ёшлар ўзлари қизиққан миллий чолғу асбобларида куйлар чалишди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 12:05