29 Октябрь 2019
АҚШ элчиси Хивада

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм қадимий Хива шаҳрига ташриф буюрди.

Элчини тантанали кутиб олиш маросимида Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари ҳам муносиб иштирок этишди. Ичан-қальа тарихий мажмуасига кираверишдаги Ота дарвоза меъморий ёдгорлиги олдидаги майдонда миллий қўғирчоқлар воситасида бадиий чиқишлар қилинди.

Шунингдек, “Кўҳна арк” мажмуасида меҳмонлар учун “58-Хон” театрлаштирилган томошаси намойиш этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 13:13