29 Октябрь 2019
Қамаши туманидаги 6-сонли БМСМда ўқув-услубий семинар

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидаги 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Маданият бошқармаси тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларининг директорлари, директор ўринбосарлари ҳамда бош ҳисобчилари иштирокида ўқув-услубий семинар ўтказилди.

Семинарни кириш сўзи билан вилоят Маданият бошқармасининг Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Ш.Шодиев очиб берди.

У ўз сўзида болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқув-тарбиявий ишларни сифатли ташкил этиш, I чорак якуни бўйича техник-синов имтиҳонларини ўтказилишига аҳамият берилиши бўйича, шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолияти бўйича қисқача фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирди.

Семинар давомида болалар мусиқа ва санъат мактабининг асосий мақсади ёш авлоднинг мусиқа ва санъат турларига қизиқиши ва қобилиятини ривожлантириш, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни халқимиз анъаналарига ва миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш эканлиги таъкидлаб ўтилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 13:13