28 Октябрь 2019
Халқаро алоқалар ривожи

Мирзо Турсунзода номидаги Тожикистон давлат маданият ва санъат институтида “Шарқ ва Ғарб мусиқавий анъаналари” мавзусига бағишланган халкаро фестиваль бошланди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти илмий ишлар ва инновациялар проректори Гўзал Холиқулова мазкур фестивалда иштирок этмоқда. Маълумки, ҳозирги кунда олий таълим муассасасининг асосий вазифаси миллий рейтингни янада юқорига кўтариш, етиштириб чиқараётган кадрлар салоҳиятини ўстиришдан иборат. Шунингдек, халкаро алоқаларда фаол булиш, илмий-ижодий ишларга, монографияларга муаллифлик хукукини қўлга киритиш, яъни патент идорасининг гувоҳномаларига эга бўлиш, халқаро талабаларни институтга жалб килиш, ҳамкор институтларда юқори савияда маҳорат дарсларини ўтказиш, диплом ва сертификатларга эга бўлиш каби вазифаларда профессор-ўқитувчилар фаолликни қўлдан бермаяптилар.

Гўзал Холиқулова Мирзо Турсунзода номидаги Тожикистон давлат маданият ва санъат институтида “Драма ва кино актёрлиги” таълим йўналишида таҳсил олаётган 2-3 курс талабаларига Саҳна нутқи фанидан маҳорат дарсларини ўтишни бошлади. Амалий дарс машғулотлари, ижодий ишланмалар, замонавий педагогик технологиялар борасида маълумотлар берилди.

“Актёрлик санъатида нутқий характер яратиш” масалаларида саҳна нутқи мутахассислари билан учрашиб баъзи муаммолар устида фикр алмашдилар.

28 октябрь куни Гўзал Холиқулова "Ғазал ва мусиқа" мавзусида халкаро конференцияда маъруза ва тақдимот ўтказишга тайёргарлик кўрди.

Россия федерацияси, Козоғистон, Новосибирск, Туркманистон, Кирғизистондан келган олимлар, тадқиқотчилар олдида маърузага чикиш олдидан катор олимлар ва санъаткорлар ўтказган маҳорат дарсларида ҳам иштирок этди.

Фестивални кўтаринки руҳда ўтишини тилаймиз!

 

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

матбуот хизмати

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 13:13