28 Октябрь 2019
Гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган фуқаролар ўртасида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда

Бугунги кунда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда, кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай эзгу ишлардан бири жорий йилнинг 28 октябрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар "Билимдонлар маскани"да Ўзбекистон карлар жамияти Сирдарё вилоят бўлими, Гулистон шаҳар маданият бўлими қошидаги Кар-соқовлар маркази ҳамда Сирдарё вилоят Прокуратураси ҳамкорлигида гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган фуқаролар ўртасида ҳунармандчилик, чеварчилик ҳамда тадбиркорлик йўналишлари бўйича ўтказилди.

Тадбир давомида Гулистон шаҳар маданият бўлими хонандаси Нодир Мирхаджаев ва “Санамлар” рақс ансамбли томонидан хоразмча, сурхонча рақслар шунингдек, Гулистон шаҳар “Болалар шаҳарчаси” қошидаги “Камалак” болалар ансамбли томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар тақдим этилди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 13:13