21 Октябрь 2019
Гулистонда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан тадбир ташкил этилди

Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этади. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгисидир.

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Гулистон шаҳар "Билимдонлар маскани"да 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан концерт тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғиёс Бойтоев ҳамда Ўзбекистон Давлат филармонияси вилоят бўлинмаси хонанда ва созандалари томонидан куй-қўшиқлар ижро қилинди.

 

Охирги янгиланиш: 20.11.2019 | 17:35