21 Октябрь 2019
Ташаббускор педагоглар

Исоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти "Маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш" кафедраси доценти Ваҳоб Рустамов, "Фольклор ва этнография" кафедраси ўқитувчиси Асатилла Суннатиллаев, "Педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш" маркази муҳандис-дастурчи Ёълчи Рўзиевлар Тошкент вилояти, Бекобод тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 40-41-42-43 умумий ўрта таълим мактабларига ташриф буюришди.

Ташриф доирасида умумтаълим мактабларининг педагогик жамоалари билан танишилиб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга улар томонидан қилинаётган ишлар, ўқувчилар билан 5 ташаббус, Ҳаракатлар стратегияси бўйича суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари ўрганилди. Мактабларда ўқувчилар санъат ва маданият, адабиёт, театр, рассомчилик, спорт бўйича тўгаракларга жалб этилганлиги ҳамда ташкил этилган тўгаракларнинг фаолияти билан танишилди.

Ўқувчи-ёшлар онгида ва қалбида бу каби учрашувлар ёрқин таассуротлар қолдириши шубҳасиз.

 

Институт Ахборот хизмати

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 13:13