21 Октябрь 2019
Андижон вилояти мусиқали драма театри тадбирларда

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги ҳамда "Очиқ Андижон" биринчи Халқаро инвестицион форуми ўтказилиши муносабати билан Андижон вилоятининг барча туманларида кечалар ташкил этилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 21 октябрь куни Андижон вилояти мусиқали драма театрининг актёрлари ҳам жойлардаги тадбирларда буюк сиймоларимиз образи билан иштирок этишди. Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Чўлпон каби аждодларимизнинг жонли сиймоси тадбир иштирокчиларига кўтаринки руҳ бағишлади.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.11.2019 | 17:35