21 Октябрь 2019
Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида Тил байрами муносабати билан давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 21 октябрь куни Хоразм вилояти қўғирчоқ театрида мавзуга оид давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни қўғирчоқ театрининг адабий бўлим мудири Д.Юсупов олиб борди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Ёзувчилар ижодий уюшмаси аъзоси, шоир О.Исмаилов ҳам иштирок этиб, тилимизнинг бойлиги ва ўзига хослиги, адабий тил ҳамда шевалар тўғрисида нутқ сўзлаб, аллома ижодкорлар ғазаллари билан бирга ўз ижодидан ҳам намуналар ўқиб берди.

Шундан сўнг театрнинг иқтидорли актёри, хонанда Р.Аллақулиев ижросида шоир Аваз Ўтарнинг тил тўғрисидаги шеърига басталанган қўшиқ янгради. Давра суҳбати давомида театр ижодкорлари томонидан Алишер Навоий ва Мирзо Бобур ижодига назар солинди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.11.2019 | 17:35