21 Октябрь 2019
Она тилим ўзинг қалбимда!

Мангуликка муҳрланган ўзбек адабиётининг боқий садолари асрлар қаридан нур таратиб туради. Бугун, 21 октябрь Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлиши муносабати билан гўзал Тошкент шаҳрида қад кўтарган Адиблар хиёбонида ўзбек адиблари пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, профессор Иброҳим Юлдашев бошчилигида жамоа ҳамда истеъдодли талаба-ёшлар мазкур тадбирда фаол иштирок этишди.

Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий пойига гулчамбар қўйганлар қалбида юксак фахр, улуғ ватанпарварлик, беҳисоб шукроналик акс этди.

 

Институт Ахборот хизмати

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 13:13