14 Октябрь 2019
Бухорода депутатлар сайлови муносабати билан тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгаш депутатлари сайлови муносабати билан жорий йилнинг 12 октябрь куни Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман бўлимининг "Биз биргаликда кучмиз" номли сайловолди форуми ҳамда тумандаги Пахтаобод МФЙ ҳудудидаги 64-сонли "Қишлоқ оилавий поликлиника"сининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда туман маданият маркази ходимлари Ёрқинжон Махмудов, Гулшанда Бобоева ва Нутфулло Ахмедовлар концерт дастурлари билан иштирок этишди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.11.2019 | 17:35