14 Октябрь 2019
Хоразм вилояти қўғирчоқ театри Урганч ва Хонқа туманларида

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари томонидан бир неча кундан буён давом этиб келаётган Урганч шаҳридаги умумий ўртатаълим мактаблари бўйлаб ижодий сафарлар кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Жамоа томонидан вилоят марказидаги деярли барча мактабларда театр репертуаридаги “Хива лазгиси” ва “Анжуман” спектакллари намойиш этилди. Ҳар икки спектакль ҳам ўқувчиларга манзур бўлиб, катта таассуротлар қолдирмоқда.

Шунингдек, театр жамоаси томонидан айни кунларда вилоятнинг Хонқа тумани бўйлаб ижодий сафарлар бошланган.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 22.11.2019 | 20:03