14 Октябрь 2019
Садриддин Айний номидаги Тожикистон опера ва балет академик театри Самарқандда

Жорий йилнинг 14-18 октябрь кунлари Садриддин Айний номидаги Тожикистон опера ва балет академик театри Самарқандга ижодий сафар уюштирди. Театр жамоаси томонидан Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида болажонлар учун “Жингалак туёқли эчкича” мусиқали эртак спектакли ҳамда “Майсаранинг иши” опереттаси намойиш этилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, 13 октябрь куни 35 кишидан иборат делегация Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида карнай-сурнай садоси остида кутиб олинди.

Меҳмонларга театрлаштирилган томоша намойиш этилди.

Бугун, 14 октябрь куни соат 12:00 да Тожикистонлик актёрлари томонидан болалар учун мусиқали эртак спектакли ҳамда соат 16:00 да “Ўзбек-тожик дўстлик оқшоми” концерт дастури бўлиб ўтади.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.11.2019 | 17:35