14 Октябрь 2019
“Сулаймон-Тоо Улуттук” археология музейи Фарғонада!

Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги №975-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Музей йўналишидаги замонавий фан ютуқларидан, хорижий тажрибадан жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, жаҳоннинг машҳур музейлари билан ҳамкорликда республикада халқаро илмий-амалий конференциялар, кўргазмалар, форумлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш, халқаро миқиёсдаги илмий-амалий семинарлар, конференцияларда соҳанинг етук мутахассислари, музей илмий ходимлари иштирокини таъминлаш, музейлар ва музейшунослик фаолияти билан шуғилланаётган ташкилотларнинг халқаро алоқаларини кучайтириш” юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 13 октябрь куни Марғилон шаҳар тарихи музейида Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрининг “Сулаймон-Тоо Улуттук” археология музейи ҳамда Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи билан ҳамкорликда “Қадимги ўлка” номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирнинг очилиш маросимида “Сулаймон-Тоо Улуттук” археология музейи ҳамда Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ходимлари, шунингдек, Марғилон шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирок этишди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.11.2019 | 17:35