12 Октябрь 2019
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида Ёш экспертлар гуруҳи ўз фаолиятини бошлади

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида талабаларнинг янги ғоя ва ташаббусларини шакллантириш бўйича “Ёш экспертлар гуруҳи” ташкил қилинди. Экспертлар гуруҳига олий мактабнинг энг иқтидорли, билимли, ташаббускор 15 нафар талабаларидан иборат ёшлари жалб этилди.

Жорий йилнинг 10 октябридан "Ёш экспертлар гуруҳи" ўз фаолиятини бошлади. Гуруҳни ташкил этишдан асосий мақсад олий мактабда “Энг яхши мустақил иш”, “Энг яхши ижодий ёндашув”, “Энг яхши инновацион ғоя”, “Инновацион таълим” каби лойиҳалар устида доимий изланишлар олиб бориш.

Бу илмий-ижодий изланишлар орқали талабаларнинг мустақил таълим олишлари самарадорлиги билан боғлиқ механизмларни амалга ошириш. Талабаларни илмий-ижодий фаолиятга йўналтириш, уларда инновацион фикрлашни шакллантиришдан иборатдир.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.11.2019 | 17:35