12 Октябрь 2019
Ўзбекистон давлат консерваториясида “Яхшилик албатта қайтади” акцияси доирасида тадбир

Бугун, 12 октябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчилар ва ногиронлиги бўлган ёшларни истеъдод ва қобилиятларини намоён этишларига кўмаклашиш, уларнинг маданий хордиқ олишларига шароит яратиш, шунингдек, жамиятда аҳолининг муҳтож қатламига яхшилик қилишни тарғиб этиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида “Яхшилик албатта қайтади” акцияси доирасида Тошкент шаҳридаги ногиронлар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ёрдамчи мактабларнинг уч юз нафарга яқин ўқувчи-ёшлари учун “Меҳрли созлар” шиори остида кичик концерт дастури намойиш этилди.

Концерт дастурида консерваториянинг талабалари ҳамда консерваторияда таҳсил олаётган халқаро конкурс лауреатлари ўзларининг куй-қўшиқларини ижро этдилар.

Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси Бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбир ўқувчи-ёшларни бирдамликка, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишликка, уларнинг яхши ва эзгу ишларга бўлган интилишларини оширишига ишонамиз.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.11.2019 | 17:35