12 Октябрь 2019
Сирдарё вилояти маданият бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Сирдарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Х.Холматов раислигида Сайҳунобод тумани 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши бўйича – ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга бағишланган, кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда 50 нафар соҳа мутахассислари иштирок этишди. Йиғилиш давомида ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва ўзаро фикрлар алмашилди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.11.2019 | 12:05