12 Октябрь 2019
“Буюкларни ёд этиб”

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар драма театри томонидан беш муҳим ташаббус доирасида “Китобхонлик” йўналиши бўйича ижодий кеча ташкил этилди. Кечада Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов ҳамда буюк режиссёр “Маннон Мажидов - Уйғур”нинг таваллуд кунлари ҳам муносиб нишонланди.

“Маннон Мажидов - Уйғур” таваллудининг 122 йиллиги муносабати билан, актёр Мизом Қодиров томонидан ёш актёрларга мастер-класс ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов таваллудининг 93 йиллиги ҳам театр ижодкорлари ўртасида муносиб кутиб олинди ва унинг ҳаёт йўли, ёзган асарлари, романлари ҳақида сўз юритилди.

Ижодий кеча сўнгида Маманиёз Рўзиев томонидан тайёрланган “Улуғбек” монологи маҳорат билан ижро этилиб, театр ижодкорлари эътирофига сазовор бўлди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.11.2019 | 17:35