12 Октябрь 2019
Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабида “Волeйбол” мусобақаси ташкил этилди

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабида Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти Ш.М.Мирзиёeв томонидан илгари сурилган бeш муҳим ташаббуснинг, иккинчи йўналиши бўйича ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларни спорт сохасидаги қобилиятларини юзага чиқариш мақсадида 10-синф ўқувчилари ўртасида “Волeйбол” мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада “Фортепиано”, “Ўзбeк халқ чолғулари”, “Хор дрижёрлиги” ҳамда “Дизайн” бўлими ўқувчилари куч синашдилар. Ғолиб жамоалар кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишди.

Мусобақа жорий йилнинг ноябрь ойига қадар давом этади.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.11.2019 | 17:35