11 Октябрь 2019
Каттақўрғон шаҳар драма театрига ўқувчи-ёшларнинг ташрифи

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар драма театрига Навоий давлат Педагогика институтининг бир гуруҳ ўқитувчи ва ўқувчилари ташриф буюришди.

Ташриф давомида театр биноси бўйлаб саёҳат уюштирилди. Саёҳат давомида талабалар театрнинг рассомчилик устахонаси, пардозлаш хонаси реквизит ва ашёлар хонаси, актёрларнинг ижод хоналари билан танишдилар.

Саёҳатдан сўнг ўқувчи-ёшларга буюк ёзувчи Чингиз Айтматов қаламига мансуб, маҳоратли режиссёр Ғофуржон Мардонов томонидан саҳналаштирган “Эрта қайтган турналар” спектакли намойиш этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.11.2019 | 17:35