11 Октябрь 2019
Наманган шаҳрида “Халқаро қизлар куни” муносабати билан фестиваль ўтказилди

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Наманган шаҳрида жойлашган З.М.Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида Наманган шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Маданият бўлими, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Халқаро қизлар куни” муносабати билан фестиваль ўтказилди.

Фестивалда шаҳардаги таълим муассасалари, олийгоҳларда таҳсил олаётган қизлар, ёш дизайнчилар иштирок этишди.

Фестиваль давомида шаҳар маданият бўлими қошидаги “Қалдирғоч” ашула ва рақс ҳаваскорлик халқ ансамбли ва “Ёр-ёр” фольклор халқ ҳаваскорлик жамоасининг концерт дастурлари намойиш этилди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.11.2019 | 17:35