11 Октябрь 2019
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида маданий-маърифий тадбир

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Қарши шаҳар маданият марказида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Қарши шаҳридаги 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирок этишди. Тадбир давомида маданият маркази қошидаги “Насаф” ва “Ойдиной” фольклор-этнографик халқ ансамбли жамоалари ҳамда “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандаси Нурбек Саломовлар ўзларининг концерт дастурлари билан иштирок этишди. Тадбирдан сўнг ўқувчи-ёшлар учун “Васият” кинофильми намойиш этилди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.11.2019 | 17:35