11 Октябрь 2019
Нукусда Бадиий экспертиза масалаларига оид ўқув-семинари ташкил этилди

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бадиий эскпертиза бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят Бадиий экспертиза бўлимлари ходимларининг “Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалалари” мавзусидаги йиллик республика ўқув-семинари бўлиб ўтди. Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ўқув семинарида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги раҳбарияти, Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармаси раҳбарияти, Назорат бўлими бошлиғи ва мутахассислари, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари Бадиий экспертиза бўлимларининг бошлиқлари, бош санъатшунос-эксперт ва бош санъатшунос-назоратчилари, “Нукус Халқаро аэропорти” Божхона пости вакили, “Нукус ТИФ” Божхона пости вакили, Нукус Халқаро аэропорти ҚРИИВТХТБ вакили, Маданий мерос департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи директори, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи директори, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи ва бир қанча соҳа вакиллари иштирок этишди.

Ўқув семинари давомида маданий бойликларнинг давлатимиз чегаралари орқали ҳаракатланишига доир долзарб масалалар ҳамда аҳолига соҳага оид сервис хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш механизмлари муҳокама қилинди, соҳада учрайдиган муаммоли вазиятларни ҳал қилиш юзасидан мутахассислар томонидан фикрлар билдирилди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.11.2019 | 17:35