11 Октябрь 2019
Қозоғистон ҳалқлари ассамблеясининг музейга ташрифи

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Қозоғистон Республикаси Жамбыл вилояти Қозоғистон халқлари ассамблеяси Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиалига ташриф буюрди.

Музей экспозицияси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Абдурахмон Зайнутдинов музей таасуротлар китобига: “Ҳамид Олимжоннинг музейига ташриф буюриб, унинг ҳаётий фаолияти билан танишиш, уй-рўзғор буюмлари ва ўзбекларнинг ўзига хизмат қилиш усулини ўрганиш менга жуда ёқди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар йилдан-йилга мустаҳкамланиб, ривожланиб боришини истардим” дея дил сўзлари ва дастҳатини қолдирди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 22.11.2019 | 20:03