11 Октябрь 2019
"Боқийсан, ифтихоримсан, муқаддас она тилим"

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмазор туман бўлинмаси томонидан "Сой бўйи" сайилгоҳида "Боқийсан, ифтихоримсан, муқаддас она тилим" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбар-ходимлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, эл ардоғидаги санъаткорлар ва ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

Тадбир ўтказиладиган майдон атрофида китоб ва ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил этилди.

Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ходжиматов Минхожиддин Мирзажонович очиб берди. Кечада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва кўплаб фахрий меҳмонлар нутқ сўзладилар.

Тошкент ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқувчилари тадбирга ўзининг куй-қўшиқлари билан кўтаринки руҳ бағишлади.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 20.11.2019 | 17:35