10 Октябрь 2019
“Кексалар ҳафталиги” давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сонли қарори ҳамда 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан жорий йилнинг 10 октябрь куни Бухоро вилояти, Вобкент тумани Маданият марказида туман Маданият бўлими томонидан нуроний отахон ва онахонлар учун жонли ижрода концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирни туман “Нуроний” жамғармаси раиси Б.Бобоқулов очиб берди. Концерт дастури давомида тумандаги кекса, нуроний санъат усталари ҳам ўзларининг куй ва қўшиқлари билан ташриф буюрган меҳмонлар қалбига кўтаринки кайфият улашишди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.12.2019 | 17:03