10 Октябрь 2019
Бухоро вилоятида нуронийлар учун концерт дастури

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9 октябрь куни Бухоро вилояти “Танҳо” маросимлар мажмуасида вилоят ҳокимлиги, вилоят Маданият бошқармаси ҳамда Бухоро ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернати жамоалари томонидан нуронийлар учун концерт дастури ташкил қилинди.

Тадбир меҳмонлари ҳамда бугунги кунда нафақалик гаштини сураётган кекса авлод вакилларига намойиш этилган куй-қўшиқлар хуш кайфият улашди.

Тадбир сўнгида кекса авлод вакиллари вилоят ҳокимлиги томонидан фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.10.2019 | 16:40