10 Октябрь 2019
ЖУРНАЛИСТИКА ИСТИҚБОЛЛАРИ

Ижтимоий маданий ҳаётимизда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти тобора ўсиб бормоқда. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Санъатшунослик ва маданиятшунослик” кафедрасида “Inter news” халқаро ташкилотининг оммавий ахборот воситалари бўйича маслаҳатчиси франциялик мутахассис Николас Эбнотер билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда кафедранинг профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда журналистика соҳасига қизиқувчи иқтидорли талаба-ёшлар иштирок этишди. Давра суҳбатини кафедра мудири Фахриддин Абдувоҳидов очиб бериб, “Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларига янгича эътибор масалалари”, шунингдек, бугунги таълим соҳасидаги янгиликлар, оммавий ахборот воситалари фаолияти масалалари билан боғлиқ янгиликлар ҳақида сўзлаб ўтди.

Сўнгра, меҳмон Николас Эбнотер “Халқаро оммавий ахборот воситалари ва журналистика муаммолари” номли маърузасини ўқиди, шунингдек, ўзининг журналистик фаолияти, евро тажриба, хорижий таълим соҳасида олиб борилаётган инновацион дастурлар борасида қизиқарли маълумотларни келтирди. Талаба-ёшлар билан қизиқарли суҳбат асосида соҳанинг қизиқарли маълумотлари келтирилди. Журналистика истиқболи, санъатшуносликда мазкур жараёнларнинг ўрни ва ривожи, ёшлар тарбиясидаги муҳим жиҳатлари очиб берилди. Шунингдек, халқаро грантлар, стажировка ва меҳнат шартномаларини тасдиқлаш ҳақида қизиқарли ва керакли фактлар ўртага ташланди.

Энг асосийси, тадбирдан сўнг, “Санъатшунослик ва маданиятшунослик” кафедраси билан ўзаро ижодий шартномалар қилишга келишилди.

 

Достонбек РАҲМАТУЛЛАЕВ

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият

институти матбуот котиби

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.12.2019 | 17:03