10 Октябрь 2019
Жиззах вилояти кўзи ожизлар кутубхонасида кексалар учун давра суҳбати

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Жиззах вилояти кўзи ожизлар кутубхонасида “Қассоблик” МФЙ билан ҳамкорликда “Кексаси бор уйнинг файзи бўлакча” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида “Қассоблик” маҳалласида яшовчи кекса отахону - онахонлар, маҳалла оқсоқоллари, маҳалла фаоллари ҳамда вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ходимлари иштирок этишди.

Суҳбат давомида маҳалла оқсоқоли К.Тошмуродов, кутубхона фахрий ходими Ё.Хайитбоев, “Қассоблик” МФЙ фаоли Ш.Ражабов ҳамда кутубхона ходими Насиба Бердиевалар сўзга чиқиб, қизиқарли ва мазмунли маърузалар қилдилар.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.10.2019 | 16:40